июл 02, 2018 18:59 Asia/Tashkent
  • Ливан Ҳизбуллоҳи: Исроилнинг Ливанга қарши ҳаракатлари, Жавлон жабҳалари томонидан жавобсиз қолмайди
    Ливан Ҳизбуллоҳи: Исроилнинг Ливанга қарши ҳаракатлари, Жавлон жабҳалари томонидан жавобсиз қолмайди

Исроилнинг Ливанга қарши можаро келтириб чиқаришга қаратилган ҳар қандай ҳаракатлари, ишғол этилган Жавлон жабҳалари томонидан жавобсиз қолмайди

Ливан ҳизбуллоҳининг олий мартабали манбаси Франция орқали Телавивга огоҳлантирувчи хабарида шундай маълум қилдики, Исроилнинг Ливанга қарши можаро келтириб чиқаришга қаратилган ҳар қандай ҳаракатлари, ишғол этилган Жавлон жабҳалари томонидан жавобсиз қолмайди. 

Меҳр ахборот агентлигининг душанба куни тарқатган хабарига кўра, Ливаннинг ал-Лаво рўзномасининг ёзишича, Ливан ҳизбуллоҳи ушбу хабарида шундай эълон қилдики,

Исроилнинг Ливанга қарши ҳар қандай ҳаракатлари ушбу режимга қарши оғир талафотларни келтиради ва ишғол этилган Жавлон жабҳалари Телавивга қарши курашни бошлайди. 

Сурия армиясининг ушбу мамлакат жанубидаги Даръо вилоятида олға сари бораётган бир пайтда, Сионистик режим ишғол этилган Жавлон тепаликларида зирҳли техникаларни жойлаштириш ҳақида хабар тарқатди. 

Шунингдек ушбу рўзноманинг қайд этишича, Сурия армияси ва Ҳизбуллоҳ Суриянинг жанубидаги уруш миссиясига ойдинлик киритишни ва ушбу минтақани террорчилар ва қуролланган гуруҳлар ишғолидан тозалашни кўзда тутишган.  

Ёрлиқ