Яманда арабистонлик қўмондон ҳалокатга етказилди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i36284-Яманда_арабистонлик_қўмондон_ҳалокатга_етказилди
Арабистон армияси қўмондонларидан бири ҳалокатга етказилди.
(last modified 2018-08-22T17:56:01+00:00 )
июл 15, 2018 17:07 Asia/Tashkent
  • Яманда арабистонлик қўмондон ҳалокатга етказилди

Арабистон армияси қўмондонларидан бири ҳалокатга етказилди.

Ливаннинг Алмаёдин телеканалига таяниб мухбиримизнинг маълум қилишича, босқинчи  саудийларнинг коалицияси таркибида бўлган гарнизон қўмондони Холид бир Валид   ва унга ҳамроҳ бўлган етти нафар ҳарбий Яман ғарбий соҳилида ҳалокатга етказилган.

Мазкур коалицияга тааллуқли манбанинг хабар беришича, мина портлаши оқибатида ушбу ҳарбийлар ҳалок бўлишган.

Ушбу ҳолда Яман Мудофаа вазирлиги  Арабистон жанубида жойлашган Нажрон минтақасида мамлакатнинг миллий гваридияси мавқеларига  қисқа масофага борувчи баллистик ракета отилгани ва нишонга аниқ теккани борасида хабар берган.

Арабистон ва унинг иттифоқчилари томонидан Яманга бошланган уруш натижасида ҳозиргача 14 мингдан кўпроқ киши ўлдирилган ва 10 мингдан кўпроқ яманлик ярадор  ҳамда миллионлаб киши овора бўлишган.