Ливан: Исломий парламент иттифоқининг навбатдан ташқари йиғилиши зудлик билан ўтказилиши керак
Сионистик режим томонидан Яҳуд мамлакатини ташкил этиш тўғрисидаги қонун қабул қилганини кескин қоралаб, араб ва исломий парламент иттифоқининг навбатдан ташқари йиғилишини зудлик билан ўтказишни истади
Ливан паламенти раиси Сионистик режим томонидан Яҳуд мамлакатини ташкил этиш тўғрисидаги қонун қабул қилганини кескин қоралаб, араб ва исломий парламент иттифоқининг навбатдан ташқари йиғилишини зудлик билан ўтказишни истади.
Сионистик режим пайшанба куни ишғол этилган Фаластин юртини фақат Сионистларга тегишли эканлигини ва фаластинликларни фуқаролик ва инсоний ҳуқуқидан маҳрум қиладиган Яҳуд мамлакатини ташкил этиш ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.
Ирна агентлигининг хабар қилишича, Ливан парламенти раиси ўз баёнотида ушбу қонун лойиҳасини Исроил режимининг Фаластин халқининг ҳуқуқларига қарши олиб бораётган узлуксиз ва доимий тажовузларининг янгича бир кўриниши деб атади.
Шунингдек, Ливан парламенти раиси ушбу қонун лойиҳасининг тасдиқланишини, 1948 йилда қабул қилиган инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро декларацияга ва ирқчиликни барҳам бериш тўғрисидаги БМТ бош ассамлеясининг 2106 резолюциясига зид деб атади.