июл 23, 2018 18:26 Asia/Tashkent
  • Сионистлар Масжидул Ақсога қарата мисли кўрилмаган ҳужумни амалга оширишди
    Сионистлар Масжидул Ақсога қарата мисли кўрилмаган ҳужумни амалга оширишди

Ал-Ақсо масжиди мусулмонлар учун ёпиб қўйилди

Бугун, 23 июль куни Сионистик режим хавфсизлик кучлари ва полиция кузатувида 1336 нафар яҳудий радикал фанатлар Қуддусдаги “Ал-Ақсо” масжиди ҳудудига киришга уринган.

Бу вазият мусулмонлар билан тўқнашувга олиб келган. Тўқнашув вақтида полиция 6 нафар мусулмонни қўлга олган. Бу ҳақда Қуддус мусулмонлари фонди бошқармаси Матбуот котиби Фирас Дибс маълум қилди. 

Яҳудийлар сўнги вақтларда “Ал-Ақсо” масжиди қадимий яҳудийларнинг ибодатхонаси бўлганлигини таъкидлаб, у ерни ўзлаштиришга ҳаракат қилиб келади. 

23 июл куни яҳудийларда миллий фожиа куни сифатида ўтказилиб, бу кун “Тиша бе-ав” (Биринчи ва Иккинчи Қуддус ибодатхоналарига рухсат берилган) дея номланган.

Бу кун мусулмонлар учун масжидга кириш тақиқланган. Матбуот котибининг сўзларига кўра, ушбу радикаллар орасида “Ликуд” ҳукмрон партияси ўта радикал депутати Ехуд Глик ҳам бўлган. 

Мусулмонлар дастлаб “Ал-Ақсо” масжидига қараб намоз ўқишган, маълум вақтдан сўнг Каъба қибла қилиб берилган. Шунинг учун “Ал-Ақсо” масжиди ислом оламида юксак қадрланади.

Аввал хабар берганимиздек, 20 июль куни Исроил парламенти Кнессетда “Яҳудий характеридаги мамлакат тўғрисида”ги қонунни қабул қилган эди. Унга кўра, Исроил бундан буён “Яҳудийлар миллий мамлакати”  деб юритилади. Шундан сўнг мусулмон ва яҳудийлар ўртасидаги вазият кескинлашган.

Ёрлиқ