Сурия армияси Даръо вилоятининг 98 фоизини назоратга олди
Суриянинг мухолифатига қарашли инсон ҳуқуқлари бўйича кузатувчилар бугун шанба куни шундай маълум қилишдики, Сурия армияси ва қуролли кучлари Даръо вилоятининг 98 фоизини назоратга олишди.
Сурия халқ кучлари ва армияси 13 июл куни стратегик ва муҳим шаҳар бўлмиш Даръо вилоятининг маркази ҳисобланмиш Даръо шаҳрини батамом озод этган.
Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Сурия инсон ҳуқуқлари кузатувчилари Сурия армиясининг Даръо вилоятининг шимоли ғарбидаги Ҳавз Ярмук минтақасидаги олға сари боришларига ишора қилиб шундай маълум қилдики, Даръо вилоятининг 2 фоиз ери ИШИД террорчилик гуруҳининг ихтиёрида қолади холос.
Шунингдек, Сурия армияси Даръо вилоятининг шимоли ғарбининг атрофида озод этилган шаҳарчалар ва қишлоқларни тозалаш амалиётларини давом эттиришда,
Саҳвул жавлон шаҳарчасининг ичида Оқ каскалилар гуруҳига таалуқли базани топишди. Ушбу базада зирҳли техникаларга қарши миналар ва бошқа ҳарбий усканалар ҳам борлиги аниқланди.
Оқ Каскалилар деб аталадиган гуруҳ 2013 йилнинг март ойида АҚШ ва Англиянинг молиявий ёрдами билан Туркияда шаклланди.