Фаластин ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келяпти
(last modified Mon, 30 Jul 2018 14:47:41 GMT )
июл 30, 2018 19:47 Asia/Tashkent
  • Фаластин ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келяпти
    Фаластин ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келяпти

Тошкент шаҳрига Фаластин давлати ташқи ишлар ва экспатриантлар вазири Риёд ал-Малкий бошчилигидаги делегация ташриф билан келади

2018 йилнинг 1 август куни Тошкент шаҳрига Фаластин давлати ташқи ишлар ва экспатриантлар вазири Риёд ал-Малкий бошчилигидаги делегация ташриф билан келади.

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берган.

Ташриф дастуридан Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон – Фаластин музокараларини ўтказиш ўрин олган. Музокаралар чоғида икки томонлама ва халқаро кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Ёрлиқ