Яна бир фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлди
(last modified Tue, 04 Sep 2018 13:52:35 GMT )
сентябр 04, 2018 18:52 Asia/Tashkent
  • фаластинлик ёш йигит шаҳид
    фаластинлик ёш йигит шаҳид

Кеча Иордания дарёси ғарбий қирғоқида сионистик режими ҳарбийлари ўқидан яна бир нафар фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  Фаластиннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқи жанубида жойлашган Алхалил шарқида 28 яшар фаластинлик Абдулфаттоҳ Абдулғани Ажжаъбарийни шаҳид бўлганини эълон қилди.

Сионистик режими эса  фаластинлик ушбу ёш йигит  шаҳарчаларда яшайдиган сионистларга ҳужум қилишни режалаштирганини иддао қилди.

Сионистик режими армияси ҳар куни турли баҳоналар билан  фаластинликларни ўққа тутишади.

Ёрлиқ