Яна бир фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлди
сентябр 04, 2018 18:52 Asia/Tashkent
Кеча Иордания дарёси ғарбий қирғоқида сионистик режими ҳарбийлари ўқидан яна бир нафар фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Фаластиннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқи жанубида жойлашган Алхалил шарқида 28 яшар фаластинлик Абдулфаттоҳ Абдулғани Ажжаъбарийни шаҳид бўлганини эълон қилди.
Сионистик режими эса фаластинлик ушбу ёш йигит шаҳарчаларда яшайдиган сионистларга ҳужум қилишни режалаштирганини иддао қилди.
Сионистик режими армияси ҳар куни турли баҳоналар билан фаластинликларни ўққа тутишади.