сентябр 11, 2018 18:14 Asia/Tashkent
  • Риёз Алмоликий
    Риёз Алмоликий

Фаластин ташқи ишлар вазири Риёз Алмоликий АҚШда Фаластинни озод қилиш ташкилоти офисини ёпилганлигига кўрсатган аксиламалида дедики бу мавзў яна бир бор Вашингтон давлатини Исроил манфаатларини таъминлаётгани ғамда Тел-Авив томонидан монполия қилиб олинган намоянда сифатида эканлигидан далолат бермоқда.

ИРНА тарқатган хабарига кўра,  Фаластин автоном ташкилоти ТИВ раҳбари ўз сўзларида АҚШ давлати Фаластинни озод қилиш ташкилоти офисини ёпиши билан  яна бир маротаба  Исроил манфаатларини қўллаб -қувватлаётганини  ва ҳар қандай вазиятда ҳам Тел-Авив  режимини ҳимоя қилишини маълум қилди деб таъкидлади.

Риёз Алмоликий шунингдек  Фаластин давлатини Фаластиндаги бегуноҳ халққа қарши сионистик режими жиноятларини ўрганиб чиқилиши учун  Халқаро жиноят судига махсус бир делони очишга ва ташкил қилишга чақирди.

Шу ҳолда кеча АҚШ президентининг миллий  хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон  яна бир бор  сионистик режим сиёсатларини қўллаб- қувватлар экан,  Вашингон давлати  Халқаро жиноят судининг Исроил сиёсатлари борасидаги ҳар қандай ўрганишлари қаршисида тура олади деб аниқлик киритди.

Жон Болтон шунингдек  фаластинликлар Исроил билан музокара ўтказмаганига қадар, АҚШдаги Фаластинни озод қилиш ташкилоти офиси очилмайди деб изоҳлади.

 

Ёрлиқ