Исроилнинг Ғазо секторига қилган ҳужуми 1 кишининг шаҳид бўлиши ва 15 кишининг жароҳат олишига сабаб бўлди
(last modified Mon, 24 Sep 2018 06:45:32 GMT )
сентябр 24, 2018 11:45 Asia/Tashkent
  • Исроилнинг Ғазо секторига қилган ҳужуми 1 кишининг  шаҳид бўлиши ва 15 кишининг жароҳат олишига сабаб бўлди

Ғазо секторига сионистлар ҳарбийлари ҳужум қилишди.

Мухбиримизнинг маълум қилишича,Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги якшанба асрида Исроил ҳарбийлари томонидан Ғазо шарқида барпо этилган норозилик  намоишлари иштирокчиларига ҳужум қилинганини эълон қилди.

Ушбу ҳужум  натижасида бир фаластинлик шаҳид бўлиб, 14 нафар тан жароҳати олишган.

Ўтган ҳафталар давомида Исроил ҳарбийлари фаластинликларнинг варраклар таҳдидига қарши курашишни баҳона қилиб,Ғазо секторидаги турли минтақаларга ҳужумлар қилишган.

Ўтган шанба куни Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Ашраф Қадра "Қайтиш ҳақи" номланган норозилик намоишлари бошланганидан ҳозиргача сионистик режим ҳарбий томонидан 184 фаластинлик шаҳодатга етказилганини маълуи қилди.

Фаластинликларнинг "Қайтиш ҳақи"  номланган намоишлари 2018 йилнинг 30-мартидан бошланган ва ҳанузгача давом этмоқда. Мазкур норозилик намоишларида фаластинлик қочқинларнинг ватанларига қайтиш ҳақлари ва Ғазо секторининг қамали бартараф этилиши таъкидланмоқда.

Ёрлиқ