Толибон гуруҳи америкаликлар билан учрашганини инкор этди
сентябр 24, 2018 12:17 Asia/Tashkent
Толибон гуруҳи наттоғи Багром ҳамрбий базасида ушбу гуруҳ раҳбарлари ва америкаликар ўртасида учрашувлар бўлмаганини баён қилди.
Эрон Халқаро радиоси Пашту хизматининг маълум қилишича, душанба куни Толибон гуруҳи наттоғи Зибеҳуллоҳ Мужоҳид бу каби сохта хабарлар Аффғонистонда музокаралар олиб бориш жараёнини қийинлаштиришини америкаликлар идрок этишлари лозимлини таъкидлади.
Унга кўра, айрим оммавий ахборот воситалари Толибон гуруҳининг раҳбарлари ва америкаликлар билан учрашишгани ҳақида нотўғри хабарлар тарқатишган.
Толибон гуруҳи Афғонистон ҳукумати билан музокара ўтказиш учун хорижий кучлар, жумладан Америка ҳарбий кучлари мазкур мамлакатдан чиқиш шартини қўйган.