БМТда Нетаньяҳунинг кўрсатган янги намойиши
(last modified Fri, 28 Sep 2018 12:25:49 GMT )
сентябр 28, 2018 17:25 Asia/Tashkent
  • БМТда Нетаньяҳунинг кўрсатган янги намойиши

Исроил бош вазири БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида нутқ сўзлади.

Форс ахборот агентлигининг хабарига кўра, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу пайшанба куни БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишда сўзлаган нутқида Эронга қарши янги айбловларни эълон қилиб, бир қатор суратларни кўрсатиш орқали Теҳронда махфий ядровий омборхона борлигини иддао қилди.

27 сентябрь куни Нетаньяҳу Исроил разведкаси Эрон пойтахтида тонналаб ядро қурилмалари мавжудлигини аниқлагани ҳақида хабар қилганди. Унинг сўзларига кўра, Теҳронда атом лойиҳаси билан боғлиқ бўлган 15та юк контейнери мавжуд. Сиёсатчи ўз сўзларига дастак сифатида сунъий йўлдош орқали олинган суратларни намойиш этганди.

Ҳолбуки Сионистик режимнинг ўзи юзлаб ядровий калакчаларга эга бўлиб, Теҳрон ҳукуматини яширин тарзда ядровий дастурларни амалга оширилаётганликда айблади.

Исроил бош вазири ушбу заминада МАГАТЭ масъулларини  зудлик билан аниқлик киритиш фаолиятларни бошлашга чақирди.

У европаликларни ҳам Эрон билан ҳамкорлик қилмасликка  чақирди.