"Қайтиш ҳаққи" кўча намойишларининг 27- жумаси кунида 7 нафар шаҳид бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i38060
Кеча Фаластиннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазо бўлгасидаги " Қайтиш ҳаққи" буюк кўча намойшларининг 27 жума кунида 7 фаластинлик улар жумласидан бир нафар болакайнинг шаҳид бўлгани ва 507 кишининг жароҳат олгани ҳақида хабар қилди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
сентябр 29, 2018 12:09 Asia/Tashkent
  • \
    \"Қайтиш ҳаққи\"

Кеча Фаластиннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазо бўлгасидаги " Қайтиш ҳаққи" буюк кўча намойшларининг 27 жума кунида 7 фаластинлик улар жумласидан бир нафар болакайнинг шаҳид бўлгани ва 507 кишининг жароҳат олгани ҳақида хабар қилди.

Ал-Олам телеканалининг хабар қилишича, Фаластиннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги  жароҳат олган шахслар орасида 35 нафар болалар, 4 аёл , 4  қутқарувчи ва икки журналист ҳам бор.

" Қайтиш ҳаққи"  тинч мақсаддаги кўча-намойишлари "Ер куни" муносабати билан 30 март куни Ғазо секторида бошланди ва илгаригидек давом этмоқда.

30 мартдан бугунги кунга қадар,  сиоинстик режими армияси ўқидан 190 нафар фаластинликлар кўча намойишлар жараёнида шаҳид бўлган. Бундан ташқари 20 мингдан ортиқ фаластинликлар жароҳат олган.

Кўплаб мамлакталар шу жумладан Эрон ислом жуҳурияти ҳамда БМТ ҳозиргача сиоинстларнинг бу жиноятларини қоралашган.