Ироқ шимолида Туркиянинг беш нафар ҳарбийси мина портлаши билан юзмаюз бўлди
сентябр 30, 2018 18:56 Asia/Tashkent
Мина портлаши натижасида Туркиянинг бир ҳарбийси ҳалок бўлиб, тўрт нафари яраланган.
Тасним берган маълумотларга кўра, Туркиянинг бир гуруҳ ҳарбийлари ПКК (Курдистон ишчилари партияси) кучларини бостириб ташлаш учун Ироқ шимолидаги Ҳаккорий минтақасига кириб боришади ва мина портлаши билан юзмаюз бўлишади.
Туркия Ички ишлар вазирлиги Туркия чегара ҳудудларида яшовчи курдлардан ПКК (Курдистон ишчилари партияси) кучларига қиш фаслида ҳеч қанақа озиқ-овқат етказмасликни талаб қилган.
Зеро қиш фасли етиши билан ПКК кучлари озиқ -овқат масаласида қийналишади.
Ёрлиқ