Туркияда Ол Сауднинг танқидчиси бўлган ёзувчи ўғирлаб кетилди
(last modified Wed, 03 Oct 2018 07:39:28 GMT )
октябр 03, 2018 12:39 Asia/Tashkent
  • Ол Сауднинг танқидчиси бўлган ёзувчи
    Ол Сауднинг танқидчиси бўлган ёзувчи

Баъзи ижтимоий тармоқлар Туркияда Ол Сауд режимининг танқидчиси бўлган ёзувчи- Жамол Хошқачийнинг ўғирлаб кетилганлиги ҳақида хабар тарқатишмоқа.

Тасним ахборот агентлигининг хабар беришича,  айрим ижтимоий тармоқлар  арабистонлик танқидчи журналист ва ёзувчи Жамол Хошқачийнинг Туркиядаги Саудия Арабистони элчихонасига мурожаат билан келганидан сўнг ўғилаб кетилганини эълон қилишмоқда.

Аммо Туркиядаги Саудия Арабистони элчихонаси  Жамол Хошқачийнинг  элчихонага мурожаат қилганини рад этган.

Ёзувчи Жамол Хошқачийнинг номзоди -Хадича ахборот манбаларидан бирига берган инервьюсида-  менинг номзодим кеча Туркиядаги Арабистон элчихонасига бориб элчихона биносидан қайтиб чиқмади,  деб айтди.

Арабистон режими мухолифлари эса  ёзувчи Хошқачийнинг  Ол Сауд режими томонидан ўғирлаб кетилганини истисно қилмайдилар. Уларга кўра ушбу ёзувчи сўнгги пайтларда Ол Сауд режими ҳокимлари сиёсатини тез- тез танқид қиларди.

Туркия полицияси ушбу ҳодиса юзасидан текширув олиб бормоқда.