Фаластиндаги кўча намойишларида 376 нафар фаластинлик оғир тан жароҳати олди
Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги жума куни Қайтиш ҳаққи деб аталган кўча намойишларида уч юз етмиш олти нафар фаластинлик оғир тан жароҳати олгани ва яна уч нафар фаластинлик шаҳид бўлгани ҳақида хабар берди.
Исроил армияси билан тўқнашувлар натижасида Ғазо сектори чегарасида камида 376 нафар фаластинлик жароҳатланди. Бу ҳақда Ирна ахборот агентлиги хабар берди.
Ушбу мажруҳ бўлганлар орасида 10 нафар аёллар ва 30 нафар ёш болалар ҳам бор. Жароҳат олганлар орасида етти нафари ўта оғир аҳволда эканлиги айтилмоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, тўқнашувлар оқибатида уч киши шаҳид бўлган.
Таъкидланишича, Исроил ҳарбийлари фаластинликларга қарши ўқотар қуроллардан фойдаланмоқда.
Аввалроқ, Ғазо сектори чегарасида Сионистик режим ҳарбийлари билан тўқнашувларда 20 мингга яқин одам иштирок этаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
30 март кунида бошланган кўча намойишларида ҳозирга қадар 200 нафар фаластинлик Исроил ҳарбийлари томонидан отилган ўқдан шаҳид бўлди ва 21 минг нафардан кўпроқ фаластинлик оғир тан жароҳати олди.