Саудия арабистонининг Ямандаги жиноятлари бўйича статистикалар
-
Саудия арабистонининг Ямандаги жиноятлари бўйича статистикалар
Саудия арабистони бошчилигидаги коалиция ҳужумлари бошланганидан бери ҳозирга қадар 7 минг 900 нафар яманлик гўдаклар ҳаётдан кўз юмди ва оғир тан жароҳати олди
Яман соғлиқни сақлаш вазирлиги жума кунги хабарида маълум қилишича, Саудия арабистони бошчилигидаги коалиция ҳужумлари бошланганидан бери ҳозирга қадар 7 минг 900 нафар яманлик гўдаклар ҳаётдан кўз юмди ва оғир тан жароҳати олди.
Ал-Олам ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Яман соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз хабарида берган изоҳида шундай маълум қилдики, Саудия тажовузкор коалициясининг Яманга қарши ҳужумлари бошланганидан буён 3524 нафар гўдак ҳалок бўлди, 3710 нафар ёш болалар ярадор бўлди ва 700 нафар болалар оғир тан жароҳати олди.
Болалар ташкилоти Юнисеф ташкилоти ҳам ўз хабарида Арабистоннинг Яманга қарата олиб бораётган ҳужумларида ҳозирга қадар 5 минг нафардан ортиқ болалар ҳаётдан кўз юмди ёки бўлмасам мажруҳ бўлган.
Яманда 11 миллион болалар яшайди. Айни пайтда ушбу болалар инсонпарварлик ёрдамларига муҳтож.