Сионистик режим ҳарбийлари Ғазо секторига қарши ҳарбий ҳужум қилди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i39008-Сионистик_режим_ҳарбийлари_Ғазо_секторига_қарши_ҳарбий_ҳужум_қилди
Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, ушбу ҳарбий ҳаракатларда бир нафар фаластинлик шаҳид бўлди ва яна етти киши оғир тан жароҳати олди
(last modified 2025-10-05T12:37:25+00:00 )
октябр 24, 2018 11:53 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим ҳарбийлари Ғазо секторига қарши ҳарбий ҳужум қилди
    Сионистик режим ҳарбийлари Ғазо секторига қарши ҳарбий ҳужум қилди

Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, ушбу ҳарбий ҳаракатларда бир нафар фаластинлик шаҳид бўлди ва яна етти киши оғир тан жароҳати олди

Сионистик режим ҳарбийлари сешанба куни Ғазо секторининг марказидаги Дайр ал-Балҳ минтақасида яшовчи фаластинликларга қарши ҳарбий ҳаракатларни амалга оширишди. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, ушбу ҳарбий ҳаракатларда бир нафар фаластинлик шаҳид бўлди ва яна етти киши оғир тан жароҳати олди. 

Ғазо секторида сўнги ойларда кенг миқёсли намойишлар бўлиб ўтмоқда. Фаластинликлар "Қайтиш ҳаққи" деб аталаётган норозилик намойишларида кенг кўламда иштирок этишмоқда. 

Қайтиш ҳаққи деб номланаётган тинчлик йўлидаги кўча намойишлари "Ер куни" муносабати билан жорий йилнинг 30 март кунидан бери Ғазо секторида ўтказилиб келинмоқда. 

30 март кунидан ҳозирга қадар ушбу намойишларда Исроил режими ҳарбийлари томонидан отилган ўқлардан 200 нафар фаластинлик шаҳид бўлди ва 22 минг нафар инсонлар ярадор бўлди.