Қошиқчининг ӯлдирилиши инсон ҳуқуқлари "ҳомийлари" учун катта синовдир
Эрон ислом Жумҳурияти президенти Оли Сауд режимининг танқидчиси бӯлган журналист Жамол Қошиқчининг ӯлдирилишини маҳкум этиши билан бирга, жаҳон давлатларининг бу ҳодисага муносабатларини алалхусус, Америка ва Европадаги ӯзларини инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари дея иддао қилувчилар учун бир синов деб атади.
Эрон ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний бугун Жамол Қошиқчининг ӯлдирилишини даҳшатга солувчи бир ҳодиса деб таърифлади . Руҳоний: АҚШ нинг аралашувисиз ҳеч бир давлат бундай жиноятга қӯл уришга журъат қила олмасди, - деди.
Эрон Ислом жумҳуриятининг президенти шунингдек бу жиноятнинг содир этилиши нотӯғри фикрлаш тарзи жамиятда қандай шов-шувларга сабаб бӯлиши мумкинлигини кӯрсатди. Бу минтақада ИШИД каби террорчи гуруҳларни келтириб чиқарган тафаккур тарзидир, дея таъкидлади.
Руҳоний Туркия ҳукуматини холис суриштирув жараёнини ўтказишга чақирди. У дунё халқлари ҳақиқатларни дуруст англаб, Яман, Ироқ, Сурия ва Афғонистоннинг мазлум халқларига ана шу жиноятчиларнинг пули билан босим ӯтказилаётганини тушуниб етишади, дея ишонч билдирди.