август 28, 2023 19:49 Asia/Tashkent
  • Покистон собиқ Бош вазири Имрон Хон қотиллик айбловидан оқланди
    Покистон собиқ Бош вазири Имрон Хон қотиллик айбловидан оқланди

Покистон мамлакатининг собиқ бош вазири Имрон Хоннинг адвокати бу мамлакат суди уни қотиллик айблови бўйича оқлаганини хабар қилди.

Бу эса Покистон суди бу мамлакатнинг собиқ Бош вазири Имрон Хонни ҳукумат совғалари ва имтиёзларини суиистеъмол қилиш иши бўйича 3 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилгани ва у ҳозирда қамоқда бўлгани билан бир патйга тўғри келмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  бугун Покистоннинг собиқ Бош вазири Имрон Хоннинг адвокатларидан бири Наим Панжусо ўз сўзларида Имрон Хонга қўйилган Кавита шаҳрида ҳимоячининг ўлдирилиши билан боғлиқ айбловлар Покистон суди томонидан бекор қилинди деб эълон қилди.

Покистон собиқ Бош вазири июн ойида қотикликда айбланганди ва 2022 йил апрелида ўз мамлакати парламентида ишончсизлик вотуми ўтказилганидан кейин Покистон Бош вазири лавозимидан четлатилганидан бери 100 дан ортиқ суд ишларига дуч келган.

Исломобод шаҳри олий суди  бугун Имрон Хоннинг  маблағларни ўғирлаш иши бўйича судланганлик ҳукмини тўхтатиб қўйишни сўраб унинг шикоятини кўриб чиқмоқчи.

Покистон собиқ бош вазири Имрон Хоннинг ҳибсга олингани ва қамохонага топширилгани хусусидаги хабар бу мамлакатнинг турли шаҳарларида норозилик ва тартибсизликлар тўлқинига олиб келди.

Ёрлиқ