феврал 11, 2024 17:48 Asia/Tashkent
  • Покистон парламент сайловларининг якуний натижалари маълум бўлди
    Покистон парламент сайловларининг якуний натижалари маълум бўлди

Покистон мамлакати сайлов комиссияси бу мамлактадаги парламент сайловларининг якуний натижаларини эълон қилди ва унда Покистон собиқ Бош вазири Имрон Хонга алоқадор мустақил партиялар 101 ўринни касб этди.

Бугун Покистон сайлов комиссияси маамлакатда 3 кун давом этган парламент сайловларидан кейин якуний натижани эълон қилди. Якунда асосан бу мамлакатнинг собиқ бош вазири Имрон Хон томонидан қўллаб  -қувватланган мустақил партиялар 101 -ўринни қўлга киритди. Покистон собиқ бош вазири Навоз Шариф  бошчилигидаги  Покистон мусулмонлар лигаси партияси 75 ўрин билан иккинчи ўринни эгаллади. Покистоннинг ҳозирги ТИВ раҳбари ва Беназир Бҳутонинг ўғли Белавал Бҳутто Зардорий  етакчилик қиладиган  " Покистон халқ партияси" ҳам 54 ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Покистон парламенти сайловлари ўтган пайшанба куни - 8-февраль бўлиб ўтди. Мамлакатнинг "Теҳрик -инсоф" партиясининг танловида  қатнашишига рухсат берилмади. Имрон Хон  эса ўнлаб айбловлар билан ҳозирда қамоққа  олинган . Шунингдек партия ўз номзодларини сайловда мустақил равишда киритишга қарор қилди.

Ёрлиқ