Имрон Хонни бош вазирликдан четлатишда Американинг роли фош бўлди
(last modified Sat, 12 Aug 2023 07:38:26 GMT )
август 12, 2023 12:38 Asia/Tashkent
  • Имрон Хонни бош вазирликдан четлатишда Американинг роли фош бўлди
    Имрон Хонни бош вазирликдан четлатишда Американинг роли фош бўлди

Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хоннинг лавозимидан четлатилишида Американинг роли ошкор бўлди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Покистон ҳукумати томонидан ошкор қилинган махфий ҳужжатлар АҚШ Давлат департаменти 2022-йил 7-мартда Украина урушидаги “бетарафлиги” туфайли Имрон Хонни бош вазирлик лавозимидан четлатиш учун мамлакат ҳукуматини рағбатлантирганини кўрсатади. 

Шу муносабат билан Американинг Интерcепт газетаси хабар эълон қилди ва шундай ёзди:Покистоннинг Вашингтондаги элчиси Асад Мажид Хон ва АҚШ Давлат департаментининг икки расмийси, жумладан, Жанубий ва Марказий Осиё бўйича вазир ёрдамчиси Доналд Лоу ўртасида бўлиб ўтган учрашувда улар Покистон ҳукуматидан собиқ Бош Бош вазири Имрон Хонни Украинада бетарафлик деб аталадиган нарса туфайли уни ўз лавозимидан четлатиб юборишни сўраганлар.

Нашр қилинган хабарга кўра, Покистон элчисининг Вашингтонда АҚШ Давлат департаменти расмийлари билан учрашувидан тахминан бир ой ўтгач, Имрон Хон парламентда ишончсизлик вотуми билан ўз лавозимидан четлаштирилди. Ушбу овоз бериш ушбу мамлакатнинг қудратли ҳарбийлари томонидан қўллаб-қувватланди.

Ошкор қилинган ҳужжатга кўра, АҚШ Давлат департаменти сабзи ва таёқ сиёсати билан Имрон Хон четлатилса, икки томонлама муносабатлар илиқлашишини ва акс ҳолда Вашингтон Исломободни яккалаб қўйишга ҳаракат қилишини ваъда қилган.

Покистон суди 5 август, шанба куни собиқ бош вазир Имрон Хонни “ҳукумат совғаларидан нотўғри фойдаланганлик” иши бўйича уч йил қамоқ жазосига, беш йиллик сиёсий фаолиятни тақиқлашга ва жаримага ҳукм қилди ва унинг тарафдорларининг норозилигига дуч келди.

Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон 2022-йил 10-апрел, якшанба куни парламентда берилган жами 342 овоздан 174 нафари ижобий овоз билан лавозимидан четлаштирилди ва унинг ўрнига Шаҳбоз Шариф келди. Аммо Имрон Хон ўзидан кейинги ҳукуматни тан олишга ҳали рози бўлмаган.

Имрон Хоннинг айтишича, бу овоз бериш Американинг фитнаси билан Покистон армиясининг юқори мартабали генераллари томонидан уюштирилган. Аммо армия буни рад этади.

Ёрлиқ