Сионистик режим ҳарбийлари яна бир фаластинлик ўсмирни отиб шаҳид қилишди
(last modified Mon, 18 Jul 2016 14:19:16 GMT )
июл 18, 2016 19:19 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим ҳарбийлари яна бир фаластинлик ўсмирни отиб шаҳид қилишди

Сионистик режим ҳарбийлари яна бир фаластинлик ўсмирни отиб шаҳид қилишди

Сионистик режим ҳарбийлари Фаластинга қарши жиноятлари давомида яна бир фаластинлик ўсмирни отиб шаҳид қилишди. Ливаннинг ал-Миёдин телеканали тарқатган хабарга кўра, Исроил ҳарбийлари душанба куни бир фаластинлик ўспиринни Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги ал-Халил шаҳрида совуқ қурол билан уларга қарата ҳамла қилишга уриниш баҳонаси билан уни отиб шаҳид қилишди. Шунингдек Сионистик режим ҳарбийлари кеча тунда ва бугун Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларидаги Жэнин, Қилқийла, ал-Халил шаҳарларига ва Қуддуси шарифга ҳужум қилиб камида 5 нафар фаластинликни қурол билан отиб ярадор қилишди ва яна 14 нафарини қўлга олишди. Исроил ҳарбийлари бугун Фаластинлик асирларнинг Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги уйларини бузиб ер билан яксон қилишди. Сионистик режим ҳарбийларининг Фаластиннинг турли минтақаларига қарата ҳужумлари 2015 йилнинг октябр ойидан янада шиддатли тус олди.