Қошиқчи жасадининг тақдири хусусида Туркия прокуратурасининг янги тафсилотлари
(last modified Thu, 08 Nov 2018 13:25:31 GMT )
ноябр 08, 2018 18:25 Asia/Tashkent
  • Қошиқчи жасади
    Қошиқчи жасади

Туркия Бош прокуратураси идораси огоҳ манбалардан бири Истанбулдаги Саудия Арабистони Бош консуллиги биноси ичкарисида кимиёвий моддалар ва кислота ёрдамида арабистонлик журналист жасадини йўқ қилинган деган тахминга асос борлигини тасдиқлади.

У Ал-Жазира телеканалига берган интервьюсида   Истанбулдаги Саудия Арабистони Бош консуллиги биносида махсус кимиёвий моддалар ва гидрофлорик кислота қолдиқларини топилганини таъкидлади.

 Сўнгги ўрганишларимиз натижалари Жамол Қошиқчи жасадини бутунлай йўқ иқлинганини кўрсатмоқда. Қотиллар гуруҳи Қошиқчи жасадани йўқ қилиш учун Истанбулдаги Саудия Арабистони Бош консуллиги кабинетларидан бирида уни кислотага ташлаб нобуд этганлар деб маълум қилди мазкур манба.

Туркия Бош прокуратураси манбаига кўра Истанбулдаги Арабистон Бош консуллиги биноси ҳудудидаги қудуқдан топилган намуналарда кислота ва кимиёвий моддаларнинг  қолдиқлари аниқланган деб қўшимча қилди.

Бундан илгари Ал-Жазира телеканали  Туркия полицияси  Истанбулдаги Саудия Арабистони Бош консуллигига тегишли машиналардан бирида  анти-кимиёвий ниқобни кафш этгани ортидан  арабистонлик журналист жасадини кислота ёрдамида йўқ қилинган деган тахминни ўрганиб чиқишни ўз иш дастурида жой берганди деб хабар қилганди.