Туркия ҳарбий базасидаги портлаш оқибатида 25 нафар ҳарбий жабрланди
ноябр 10, 2018 16:54 Asia/Tashkent
Ҳаққари вилоятидаги базасида рўй берган портлаш оқибатида камида 25 киши жабрланди
Туркия қуролли кучларининг Эрон ва Ироқ Курдистони билан чегарадош Ҳаққари вилоятидаги базасида рўй берган портлаш оқибатида камида 25 киши жабрланди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Яна 7 нафар ҳарбий бедарак йўқолгани ва ҳозирда қидирилаётгани билдирилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага оғир қурол-аслаҳалар ўқ-дорилари портлаши сабаб бўлган.
Ёрлиқ