Туркия ҳарбий базасидаги портлаш оқибатида 25 нафар ҳарбий жабрланди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i39633-Туркия_ҳарбий_базасидаги_портлаш_оқибатида_25_нафар_ҳарбий_жабрланди
Ҳаққари вилоятидаги базасида рўй берган портлаш оқибатида камида 25 киши жабрланди
(last modified 2018-11-10T11:54:35+00:00 )
ноябр 10, 2018 16:54 Asia/Tashkent
  • Туркия ҳарбий базасидаги портлаш оқибатида 25 нафар ҳарбий жабрланди
    Туркия ҳарбий базасидаги портлаш оқибатида 25 нафар ҳарбий жабрланди

Ҳаққари вилоятидаги базасида рўй берган портлаш оқибатида камида 25 киши жабрланди

Туркия қуролли кучларининг Эрон ва Ироқ Курдистони билан чегарадош Ҳаққари вилоятидаги базасида рўй берган портлаш оқибатида камида 25 киши жабрланди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».

Яна 7 нафар ҳарбий бедарак йўқолгани ва ҳозирда қидирилаётгани билдирилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага оғир қурол-аслаҳалар ўқ-дорилари портлаши сабаб бўлган.