Суриянинг турли минтақаларида портлаш юз берди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i3967-Суриянинг_турли_минтақаларида_портлаш_юз_берди
Суриянинг турли минтақаларида юз берган портлашларда ўнлаб инсонлар қурбон бўлишди
(last modified 2018-08-22T17:47:32+00:00 )
сентябр 05, 2016 19:13 Asia/Tashkent
  • Суриянинг турли минтақаларида юз берган портлашлар
    Суриянинг турли минтақаларида юз берган портлашлар

Суриянинг турли минтақаларида юз берган портлашларда ўнлаб инсонлар қурбон бўлишди

Суриянинг расмий ахборот агентлиги хабарига кўра,  бу мамлакат ғарбидаги Тартус соҳилий минтақасининг Арзуна кўприги яқинида рўй берган террорчилик портлаш натижасида 11 нафар тинч аҳоли қурбон бўлиб 45 киши жароҳат олишди.

Сурия ғарбидаги Ҳумс шаҳрининг Ҳий Боб Тадбир ўтиш пости яқинида бомба қўйилган автомашинани портлаганида  4 киши ҳалок бўлди ва яна 10 нафар жароҳатланди.

Террористларни Сурия шимолидаги Ҳалаб шаҳрининг Набал ва Аззаҳро шаҳарчаларини ракета билан нишонга олишганида, икки нафар ўлдирилиб, 8 киши ярадор бўлди.

Сурия шимоли ғарбида жойлашган Адлаб шимолини террористлар томонидан миномёт ва ракета билан нишонга олинганида, бир гуруҳ сурияликлар улар жумласидан икки нафар болалар жароҳат олишди.