"Русгидро" Қирғизистон давлати устидан Гаага судига шикоят қилди
Россиянинг "Русгидро" компанияси Қирғизистон ҳукумати устидан ўз мажбуриятларига амал қилмагани туфайли Гаага халқаро судига шикоят қилди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қлишича, Русгидро ширкати раиси Николай Шулгиньов ўтказилган пресс конференция жараёнида "Русгидро" компанияси Қирғизистон ҳукумати устидан Гаага судига шикоят қилди, зеро Бишкек давлати Қирғизистонда гидро элетростанциялар қуриш жараёнида Русгидро томонидан харажат этилган маблағларни қайтариши керак, деб айтди.
Унга кўра, Россия давлатига қарашли бу ширкат, Қирғизистон давлати устидан Қамбарота-1 ГЭСини қуриш жараёнида дастлабки харажатларни тўламаганлиги боис, Гаага судига шикоят қилган.
Айтиш керакки, 2012 йил сентябрида Қирғзистонда "Қамбарота -1" ГЭСини қуриш учун Москва ва Бишкек давлатлари ўртасида шартнома имзоланганди.