Исроил уруш вазири Либерман истеъфога чиқди.
Сионистик режим уруш вазири Авигдор Либерман Ғазо секторида муқовимат гуруҳлари билан қарши курашда мувафаққиятсизликка учрагани боис ўз лавозимидан истеъфо берди.
“Фаластин Ал-явму”ахборот агентлиги нақлига таяниб Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Либерман бугун ўз лавозимидан истеъфо берди ва мўҳлатидан олдин сайлов ўтказишни сўради.
Хабарга кўра, Либерман Ғазо секторида сионистик режимнинг амалга оширган охирги ҳужумни тўхтатиш тарафдори эмасди. Аммо муқовимат кучлари ва Фаластин халқининг шижоат билан олиб борган кураши ушбу режимни оташкесимни тўхтатишга мажбур этди.
Шундай бир вазъиятда сионистик режим телевиденияси 10 канали сионистик режим бош вазири Бинямин Натаниёҳу агар Либерман истеъфо берса, сионистик режим парламентини тез орада бекор қилади ва келаси ойларда янги парламент сайловларини ўтказади деб хабар тарқатди.
Сионистик режим телевиденияси 20 канали эса Либерманнинг истеъфога чиқишини Фаластин исломий муқовимат ҳаракати учун катта ютуқ деб билди.
Ал-Маёдин телеканалига кўра, исроиллик айрим оммавий ахборот воситалари Ликуд партияси манбасига таяниб Либерман уруш вазири лавозимидан истеъфога чиқишидан сўнг Бинямин Натаниёҳу бу вазирликнинг масъулиятини ўз зиммасига олади деб башорат этди.
Ғазо секторида Фаластин муқовимат кучлари ва сионистик режим ўртасидаги тўқнашув сешанба куни кечқурун Миср воситачилиги билан тўхтатилди. Фаластин муқовимат кучлари сионистик режим қанчаки оташкесимга риоят этса, улар ҳам шунча унга риоят этишади,- деб эълон қилди.