Нетаняҳунинг вазирлар маҳкамаси тарқатиб юборилди
Якшанба куни Сионистик режим коалиция партияларининг раислари Исроилда ўз вақтидан олдин бўлиб ўтадиган сайловларнинг ўтказилиши вақти ҳақида маслаҳатлашиб, фикр алмашиб олишади
Сионистик режим оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарга кўра, якшанба куни коалиция партияларининг раислари Исроилда ўз вақтидан илгари бўлиб ўтадиган сайловларнинг ўтказилиши вақти ҳақида маслаҳатлашиб, фикр алмашиб олишади.
Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Сионистик режим жанг вазири Овигдор Либерманнинг Фаластин фуқовамат кучлари билан бўлиб ўтган охирги тўқнашувларда мағлубиятга учрагани ортидан истеъфога чиқиши натижасида Сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу бошчилигидаги коалиция вазирлар маҳкамасининг кўплаб юқори мартабали расмийлари чиқиб кетишди.
Шунингдек, Бинямин Нетаняҳу жума куни Исроил халқ таълими вазири билан коалиция вазирлар маҳкамасининг келгуси мажлиси ҳақида йиғишилиш ўтказди, бироқ бир келишувга эришилмади.
Исроил халқ таълими вазири бошчилигидаги Яҳудий уйи партиясининг Бинямин Нетаняҳу бошчилигидаги Исроил вазирлар маҳкамасидан чиқиб кетиши ортидан, ушбу коалиция расман тарқатиб юборилди.