Фаластинда норозилик намойишлар авжига чиқди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i39896-Фаластинда_норозилик_намойишлар_авжига_чиқди
Минглаб фаластинликлар ишғолий сарзаминлар ва Ғазо сектори чегарасида "алоқаларни оддийлаштириш хиёнатдир" шиори остида ўтказилган "қайтиш ҳаққи" унвонли 34 эътирозли жума намойишларда қатнашишди.
(last modified 2026-04-16T06:15:02+00:00 )
ноябр 17, 2018 10:18 Asia/Tashkent
  • Фаластинда норозилик намойишлар авжига чиқди

Минглаб фаластинликлар ишғолий сарзаминлар ва Ғазо сектори чегарасида "алоқаларни оддийлаштириш хиёнатдир" шиори остида ўтказилган "қайтиш ҳаққи" унвонли 34 эътирозли жума намойишларда қатнашишди.

Фаластин ахборот марказининг хабарига кўра, Фаластин халқи жума куни айрим араб мамлакатларининг сионистик душман билан алоқаларни нармаллаштиришларини маҳкум этиб Исроил режимининг байроғи ва сионистик режим мудофаа вазири Авегдор Либерманнинг расмини ёқиб ташлашди. 

Сионистик режим армиясининг ҳарбийлари ишғолий сарзаминлар билан Ғазо сектори чегарасида фаластинлик эътирозчиларни ўққа тўтиб, кўз ёши оққизувчи газ билан нишонга олишди. Бу ҳужумлар нитажасида ҳозиргача 41 нафардан ортиқ фаластинликлар тан жароҳатлари олишди.  

Ўтган 30 мартдан бошлаб ҳозиргача қайтиш эътирозли кўча намойишларида  247 нафар фаластинликлар шаҳид бўлишди ва 25 минг нафар эса тан жароҳатлари олишди.