Ҳамоснинг мақсади Сионистик режимни бутунлай йўқ қилишдир
(last modified Wed, 21 Nov 2018 06:30:44 GMT )
ноябр 21, 2018 11:30 Asia/Tashkent
  • Ҳамоснинг мақсади Сионистик режимни бутунлай йўқ қилишдир
    Ҳамоснинг мақсади Сионистик режимни бутунлай йўқ қилишдир

Фаластин исломий муқовамат ҳаракати-Ҳамос матбуот котибининг маълум қилишича, ушбу ҳаракатнинг асосий мақсади Сионистик режимни йўқ қилишдир. 

Ҳамос матбуот котиби Ҳозим Қосем сешанба кунги чиқишида, Фаластин муқовамат мақсади Сионистик режимнинг жанг вазири Овигдор Либерманнинг ёки бўлмасам ушбу режимнинг бошқа расмийларининг истеъфога чиқариш эмас балки, муқовамат кучларининг асл мақсади Исроил режимининг сиёсий жиноятларини тугатишдир. 

Ҳамос матбуот котибининг маълум қилишича, Фаластин муқовамат кучлари ва Сионистик режим ўртасида бўлиб ўтган охирги тўқнашув 2014 йилдан бошланган тўқнашувларнинг энг йирикларидан бири ҳисобланади. Муқовамат кучлари ҳамжиҳат бўлиб, ғалабага эришди. 

Сионистик режим ва Фаластин муқовамат гуруҳлари ўртасида 11 ноябр кунида бўлиб ўтган тўқнашувда муқовамат кучлари томонидан камида 500 та ракета Сионистлар яшайдиган шаҳарчаларга қарата отилди ва катта зарар ва талафотлар етказилди.