Покистондаги террорчилик амалиётида ӯнлаб киши ӯлдирилди
(last modified Fri, 23 Nov 2018 12:46:00 GMT )
ноябр 23, 2018 17:46 Asia/Tashkent
  • Покистондаги террорчилик амалиётида ӯнлаб киши ӯлдирилди

Пешовар яқинидаги Ҳангу шаҳрида амалга оширилган террорчилик амалиётида ӯлдирилганлар сони 40 нафарга етди.

Эрон Телерадиокомпанияси хабарига кӯра бугун Ҳангу шаҳридаги бозорда амалга оширилган портлаш натижасида 35 киши мажруҳ бӯлиб,  аксариятининг жароҳатлари ӯта хатарлидир.

Ҳозиргача бирор-бир шахс ё гуруҳ бу даҳшатли портлаш масъулиятини ӯз зиммасига олмаган.

ОАВ тарқатган яна бир хабарга кӯра, Карочидаги Хитой консуллиги биносини  нишонга олган террорчилар зарарсизлантирилгани сабабли уларнинг ҳужуми натижасиз қолди.

Карочи политсияси баёнотига кӯра,  бугун эрталаб шаҳардаги Хитой консулхонасига терорчилик ҳужуми уюштирмоқчи бӯлган уч нафар террорчи консулхонага кириш чоғи хавфсизлик кучлари томонидан зарарсизлантирилгани сабабли  шум мақсадларига эришолмадилар.