ноябр 23, 2018 18:04 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим ливанлик қочқинлар  қатлиомини эътироф этди

Сионистик режим орадан 35 йил ӯтиб, 1982 йили 56 нафар ливанлик қочқинларни Кипрга томон олиб кетаётган кемани Троблус соҳилларида сувга чӯктирганини расман эътироф қилди. Бу даҳшатли жиноят натижасида 25 нафар қатлиом қилинганди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра "Араб 48" ахборот агентлиги сионистик режим телевидениесининг 10-каналига таяниб, ушбу хабарни эълон қилгач, илова қилди: Сионистик режим армияси 1982 йили амалга оширган  бу амалиёт учун масъулиятни зиммага олмас ва Телавив бу ҳақда гапиришни ҳам ёқтирмас эди.

Бу даҳшатли ҳодиса юзасидан уч йил давомида текширув ӯтказилган бӯлсада, сионистик режим масъуллари сув ости кемасининг капитани тӯғри амал қилган, дея таъкидлаб келарди.  

Ёрлиқ