Бўлаклаб ташлашдан олдин Қошиқчининг қони сўриб олинган
Туркияда босиладиган газеталардан бири Қошиқчи жасадини бўлаклаб ташлаш чоғида қон томчилари консуллик деворига тушмаслиги ва жиноятдан ҳеч қандай из қолмаслиги учун Саудия Арабистонининг террор гуруҳи Қошиқчи қонини сўриб олишган, деб эълон қилди.
Кеча Туркияда босиладиган "Сабоҳ" газетаси тарқатган ҳисоботида, Қошиқчини қатл этган арабистонлик террор гуруҳи аъзоларидан бири, жасадни ёриб кўриш мутахассиси Муҳаммад Аттабиқий журналист Жамол Қошиқчи жасадини бўлаклаб ташлашдан олдин томирларидан унинг қонини сўриб олишган, деб маълум қилди.
"Сабоҳ" газетасининг ёзишича, Қошиқчи бўғиб ўлдирилган.
Аттабиқий Қошиқчи қонини сўриб олгач, туалетга тўкиб ташлайди ва жасадни бўлаклай бошлайди.
"Сабоҳ" газетасига кўра, Туркия полицияси Истанбулдаги Саудия Арабистони консуллигининг канализацияси қувурларидан олинган намуналарда Қошиқчи ДНК си мавжудлиги маълум этилган.