Хитойнинг Карачидаги консуллигига қарши содир этилган ҳужумнинг омиллари аниқланди.
Покистон полицияси Хитойнинг Карачидаги консуллигига қарши амалга оширган ҳужум омиллари ва уларнинг махфий қароргоҳи аниқлангани ҳақида хабар берди.
Тасним ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Балужистон провинциясининг ички ишлар вазири 23 ноябр куни Покистоннинг Карачи шаҳрида жойлашган Хитой консуллигига қарши ҳужумнинг раҳбари Аслам Ачҳу ҳозирги кунда Ҳиндустонда яширинган,-деб эълон қилди.
Покистон вилоятининг масъули Аслам Ачҳу 2015 йилдан бўён қидирилмоқда-деб қўшимча қилди.
Шунингдек, амалиёт давомида Покистон хавфсизлик кучлари террорчилар томонидан фойдаланган автомобилни аниқлаш ва ушбу гуруҳнинг икки нафарини қўлга олишга муваффақ бўлди.
Хитойнинг Карачидаги консуллигига қарши террористларнинг амалга оширган ҳужумда ҳар учала ҳужумчи ҳалок бўлди. Покистон хавфсизлик кучларининг муқафаққиятли амалиётлари туфайли хитойлик дипломатлар ва консуллик биносига ҳеч қандай зарар етказилмади.
Покистоннинг Балуж озодлик армияси номли гуруҳ содир этилган ушбу террористик ҳужумнинг масъулиятини ўз зиммасига олди.