Фейсбук сионистик режимнинг сиёсатларига ёрдам кўрсатмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i40300-Фейсбук_сионистик_режимнинг_сиёсатларига_ёрдам_кўрсатмоқда
Фейсбук Сионистик режим махсус кучлари томонидан Ғазо секторидаги амалиётларда фош этилган тасвирларни тарқатишни тақиқлаб қўйди. 
(last modified 2018-11-26T14:31:47+00:00 )
ноябр 26, 2018 19:31 Asia/Tashkent
  • Фейсбук сионистик режимнинг сиёсатларига ёрдам кўрсатмоқда
    Фейсбук сионистик режимнинг сиёсатларига ёрдам кўрсатмоқда

Фейсбук Сионистик режим махсус кучлари томонидан Ғазо секторидаги амалиётларда фош этилган тасвирларни тарқатишни тақиқлаб қўйди. 

Фейсбук Сионистик режим махсус кучлари томонидан Ғазо секторидаги амалиётларда фош этилган тасвирларни тарқатишни тақиқлаб қўйди. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Фейсбук томонидан кўрилган ушбу чоралар Сионистик режимнинг талабига биноан ҳарбий ва хавфсизликка оид сирларни сақлаш мақсадида амалга ошди. 

Ушбу хабарга асосан, Сионистик режим ҳарбийларининг тасвирлари бир неча сониядан кейин ўз-ўзидан йўқ бўлган. Шунингдек, ўтган икки кун ичида Сионистик режим ҳарбийларининг тасвирларини тарқатувчи ўнлаб саҳифалар ҳам тўсиб қўйилган. 

Фейсбукнинг ахборот тарқатишга қарши чоралари маълумот айирбошлаш эркинлигига қарши бўлиб, 2018 йилнинг бошида ҳам юз нафар фаластинлик фаолларга қарашли саҳифалар ва бундан олдинроқ ҳам 200 нафар фаластинликларнинг саҳифаларини Сионистик режимга қарши ҳаракатларда айблаб, уларнинг саҳифаларини тўсиб қўйган эди.