АҚШ армияси Сурияга қарши ҳаво ҳужумларини давом эттирмоқда
(last modified Tue, 27 Nov 2018 08:49:32 GMT )
ноябр 27, 2018 13:49 Asia/Tashkent
  • АҚШ армияси
    АҚШ армияси

АҚШ бошчилидаги коалициянинг Сурия шарқидаги Дейруззувр вилоятига берган авиазарбалари оқибатида ўнлаб тинч аҳоли қону тўпроққа беланди.

Сурия ахборот агентлигининг хабар беришича, кеча АҚШ бошчилигидаги ўз таъбирлари билан айтганда терроризмга қарши курашуқчи  коалициянинг қирувчи самолётлари  терроризмга қарши кураш баҳонаси билан  Суриядаги Дейруззувр вилоятининг қишлоқларини бомбардимон этдилар.

Бу ҳужумларда ўнлаб суриялик тинч аҳоли қурбон бўлгани айтилади.

Қурбон бўлган шахсларнинг аксариятини аёллар ва болалар ташкил этмоқда.

 Манбаларга кўра,  жароҳат олган шахслар аҳволининг оғир бўлгани туфайли қурбонлар сони ортишининг эҳтимоли бор.

АҚШ бошчилигидаги коалиция ҳужумларида ҳозиргача Сурия шарқидаги инфратузилмалар ҳамда кўп уй манзиллар вайрон бўлган.

3 кун олдин ҳам АҚШ авизарбаларида Суриянинг Дейруззувр вилоятида аксарияти аёллар ва болалар бўлган 45 нафар тинч аҳоли қурбон бўлганди.