Сионистик режим Ғазога қарши урушни бошлашдан қўрқмоқда
Ўтган йилнинг декабрида сиоинстик режимини Ғазо бўлгасига қарши ҳужумларининг янги босқичини бошлашни иш дастурида жой бергани ортидан бу режимнинг юқори мартабали ҳарбий масъулларидан бири Ғазо билан ҳар қандай урушни бошланишидан хавотирланиш билдирди.
Фаластиннинг Шаҳоб ахборот агентлигиниг бугунги хабарига кўра, сионистик режим ички фронтининг қўмондони Тамир Ядъи 2019 чи йилда Ғазога қарши ҳар қандай урушни бошланиши Исроил режими учун жиддий таҳдид ва муаммога айланишини таъкидлаб, уруш бошлаганида Ливан Ҳизбуллоҳи шимолдан ва Фаластиндаги муқовимат кучлари жумладан Ҳамас ва Исломий Жиҳод жанубдан Тел-Авивга кенг қамровли ҳужумлар уюштиришади деб эълон қилган.
Олдинроқ ҳам Миср хавфсизлик делегациясини ишғол этилган сарзаминларга қилган сафарида сионистик режимнинг хавфсизлик кабинети аъзоси ва минтақавий ички ишлар вазири Тсани Ҳонгбай Исроил муқовимат кучлари ракеталарини Тел-Авивга етиши ва бу минтақаларни нишонга олинишидан қўрқиб, оташкесимни қабул қилишга мажбур бўлди деб тан олганди.