Сионистлар ўқидан яна бир фаластинлик шаҳид бўлди
декабр 04, 2018 20:03 Asia/Tashkent
Иордания дарёсининг ғарбий қирғоғидаги Тулкарм шаҳрида сионистик режим ҳарбийларининг ўқидан яна бир нафар фаластинлик шаҳид бўлгани айтилади.
Ал-Олам телеканалининг хабар қилишича, бугун сионистик режим ҳарбийлари Тулкарм шаҳри ғарбидаги Алҳай Алғарбий минтақасига уюштирган ҳужумида 22 яшар фаластинликни ўққа тутдилар ва у жароҳати оғирлиги туфайли касалхонада шаҳид бўлди.
Қуддус тадқиқот марказининг сўнгги хабарига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан Қудуснинг сиоинстик режим пойтахти сифатида тан олинган- 2017 йилнинг декбаридан бери сионистлар ўқидан 345 нафар фаластинликларнинг шаҳид бўлганини тасдиқлади.