Ҳамас "Тош отиш интифозаси" га бағишланган маросимда баёнот берди
(last modified Sat, 08 Dec 2018 12:50:46 GMT )
декабр 08, 2018 17:50 Asia/Tashkent
  • Ҳамас
    Ҳамас "Тош отиш интифозаси" га бағишланган маросимда баёнот берди

Фаластин исломий муқовамат ҳаракати-Ҳамас Фаластин биринчи интифозасининг 31-йиллигига бағишланган маросимда қайтиш ҳаққи деб аталган норозилик намойишлари ва унинг рўёбга ошишини ҳимоя қилишни таъкидлаб ўтди. 

Шиҳоб ахборот тармоғи тарқатган хабарга кўра, Ҳамас ҳаракати Фаластин биринчи интифозасининг 31-йиллиги муносабати билан баёнот бериб шундай айтдики, муқовамат қонуний ҳақ бўлиб, барча самовий динлар ва халқаро қонунлар уни расмий тан олишган. Америка зўравонлик билан Фаластин халқини ушбу қонуний ҳақ-ҳуқуқларидан маҳрум қилишга қодир эмас. 

Ҳамас ушбу баёнотда "Тош отишга"  олиб келган сабабларга ишора қилиб шундай таъкидлаб ўтдики, душман Сионистлар Америка ҳимоясида ўз жиноятларини давом эттирияпти. 

Ҳамаснинг таъкидлашича, айрим мамлакатларнинг Сионистик режим билан алоқаларини оддийлаштириш учун уринишлари ҳеч қачон амалга ошмайди ва Фаластин миллати улар қаршисида қатъият билан туради.