Ол Сауд режими армиясининг ҳужумларида 2 нафар яманлик қурбон бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i40803-Ол_Сауд_режими_армиясининг_ҳужумларида_2_нафар_яманлик_қурбон_бўлди
Кеча Ол Сауд режими бошчилигидаги коалициянинг қирувчи учоқлари Яман ғарбидаги Ал-Ҳудайда вилоятининг Фалака Ар-Рабса минтақасини бомбардимон этдилар.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
декабр 09, 2018 12:57 Asia/Tashkent
  • Ол Сауд режими
    Ол Сауд режими

Кеча Ол Сауд режими бошчилигидаги коалициянинг қирувчи учоқлари Яман ғарбидаги Ал-Ҳудайда вилоятининг Фалака Ар-Рабса минтақасини бомбардимон этдилар.

Меҳр ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ол Сауд режимининг ушбу ҳужумларида икки нафар тинч аҳоли қурбон бўлиб, 8 киши жароҳат олди.

Кеча Ол Сауд режими қирувчи самолётлари шунингдек Ал-Ҳудайда вилоятининг Халқаро аэропортига авиазарбалар берди.

Бу ҳужум талофатлари хусусида маълумот тарқатилмаган.

Яқинда Ямандаги БМТнинг гуманитар ишлари бўйича мувофиқлаштирувчиси Лизе Гранд Яманда инсоний вазиятнинг тобора оғирлашиб бораётганидан хавотирланиш билдирганди.