декабр 13, 2018 17:30 Asia/Tashkent
  • Ромуллоҳ шарқида уч нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлди
    Ромуллоҳ шарқида уч нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлди

Фаластин ёшларининг муқовамат амалиётларида уч нафар исроиллик ҳарбий ҳалок бўлди

Меҳр ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Сионистик режимга қарашли манбалар пайшанба куни шундай маълум қилишдики, Сионистик режимга қарши амалиётда Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида Ромуллоҳ шарқида фаластинликлар бир нафар исроилликни ярадор қилишди ва унинг аҳволи айни пайтда оғир эканлиги таъкидланмоқда. 

Фаластин ёшларининг муқовамат амалиётларидан кейин Қудс ишғолгар режими ҳарбийлари Сионистларга қарши амалиёт олиб борилаётган минтақага яқин бўлган Битан минтақадаги фаластинлик курашчиларга қарши ҳужум қилишди. 

Ушбу хабарга биноан, мазкур муқовамат амалиётини ижро этувчилардан бири, Сионист ҳарбийлари томонидан отиб шаҳид қилинди. 

Сионистик режим чоршанба куни кечқурундан пайшанба куни тонгига қадар Ишғол этилган Қуддусда бир нечта фаластинликларни шаҳид қилишди.  

Ёрлиқ