Трампнинг Суриядан америкалик ҳарбийларни олиб чиқиб кетишига доир қарори ва муносабатлар
АҚШ президенти Доналд Трампнинг Суриядан АҚШ ҳарбийларининг олиб чиқарилиши бўйича қабул қилган қарори Америкада салбий муносабатларга сабаб бўлди
Америка ОАВлари АҚШ Қуролли кучлари Суриянинг шимолий-шарқий қисмидан ўз ҳарбий қисмларини тўлиқ олиб чиқиш учун тайёргарлик кўрмоқда.
Шу билан бирга, АҚШ ушбу мамлакат ҳудудида ҳамкорлар билан ишни давом эттиришга ҳозир. Бу ҳақда АҚШ Сурия ҳудудидан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетаётгани ҳақидаги хабарга изоҳ берган полковник Роб Мэнинг маълум қилган.
Чоршанба куни эрталаб Америка ОАВлари АҚШ Қуролли кучлари ўз ҳарбий қисмларини Суриянинг шимоли-шарқий қисмидан тўлиқ олиб чиқиш учун тайёргарлик кўрмоқда, дея хабар беришган эди.
Қуролли низо Сурияда 2011 йилдан буён давом этмоқда. Россия вазиятни тинчлик йўл билан ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда.
АҚШ Суриядан ҳарбийларини олиб чиқишни бошлади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати томонидан маълум қилинди.
Бундан аввалроқ нашри АҚШ президенти Дональд Трамп Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан суҳбатлашганидан кейин америкалик ҳарбийларни Сурия ҳудудидан олиб чиқиш қарорини қабул қилгани ҳақида хабар берганди. Қайд этилишича, Туркия раҳбари америкаликлар Сурия ҳудудида курдларни қўллаб-қувватлашда давом этаётганидан норозилик билдирган.
Қайд этиш керакки, Дональд Трамп бир неча бор Суриядан ҳарбийлар олиб чиқилмаслигини маълум қилганди. Ройтерз агентлиги хабарига кўра, бир неча юқори мартабали амалдорлар, жумладан АҚШ Мудофаа вазири Жим Мэттис ҳам Сурияда ИШИД қайта уйғонмаслиги учун америкаликлар ҳарбий контингенти сақлаб қолиниши зарурлигини таъкидлаб келишаётганди.
Бироз аввалроқ Оқ уй раҳбари Сурияда ИШИД устидан ғалабага эришилгани ҳақида маълум қилганди.
«Биз Сурияда ИШИД устидан ғалаба қозондик, президентлигим вақтида у ерда бўлишимизнинг ягона сабаб шу эди», деб ёзганди у. Айни вақтда Сурия ҳудудида 2 минг нафар атрофида америкалик ҳарбий бор.