" Қайтиш ҳаққи" намойишларида яна икки фаластинлик шаҳид бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i41362-Қайтиш_ҳаққи_намойишларида_яна_икки_фаластинлик_шаҳид_бўлди
Кеча Фаластиннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазо бўлгасида давом этаётган " Қайтиш ҳаққи" намойишларининг 39- жума кунида икки фаластинликнинг шаҳид бўлгани ва 40 нафарнинг жароҳат олганини эълон қилди.
(last modified 2026-02-19T07:57:17+00:00 )
декабр 22, 2018 14:00 Asia/Tashkent
  • Қайтиш ҳаққи
    Қайтиш ҳаққи

Кеча Фаластиннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазо бўлгасида давом этаётган " Қайтиш ҳаққи" намойишларининг 39- жума кунида икки фаластинликнинг шаҳид бўлгани ва 40 нафарнинг жароҳат олганини эълон қилди.

Ал-Олам телеканали хабарига кўра, Фаластиннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги жароҳат олганлар орасида икки журналист ва 4 нафар тиббий хизмат ёрдамчилари борлигини эълон қилди.

Айтиш жоиздирки  " Қайтиш ҳаққи" номли осойишта мақсаддаги кўча намойишлари  ўтган 30 март куни Ғазо бўлгасида " Ер куни" муносабати билан  бошланганди.

Намойишларнинг бошланганидан бери   сионистик режим ҳарбийлари ўқидан 250 нафар фаластинлик  шаҳид бўлиб, 26 мингдан ортиғи жароҳатланди.