декабр 24, 2018 13:23 Asia/Tashkent
  • БМТ Бош Ассамблеяси: Голан тепаликлари Сурия давлатига тегишлидир

БМТ Бош Асссамблеяси яна бир марта аксарият овоз билан ратификация қилган резолюциясида ишғол этилган Голан тепаликларини Сурия давлатига тааллуқли эканлигини эълон қилди.

Суриянинг расмий ахборот агентлигига кўра, БМТ Бош Ассамблеяси  ишғол этилган Голан теппаликлари ва бу минтақадаги мавжуд барча табиий манбаларини Дамашқ ҳукуматининг доимий мол -мулки эканлигини тасдиқлайдиган резолюцияни қабул қилди.

Мазкур резолюция аксарият овоз яъни 159 тарафдор, 7 мухолиф ва 13 бетараф овоз билан тасдиқланди.

Айтиш жоиздирки сионистик режим  1967 йили Голан тепаликларидаги Сурия ҳудудларининг 1 минг 200 километрини ишғол этиб, унча ўтмай бу минтақа сионистик режими томонидан ишғол этилган сарзаминларга қўшилганди.

Халқаро ҳамжамият ҳар доим Голан тепаликларининг ишғол этилган сарзаминларга қўшилишига қарши чиқиб келган.

Ёрлиқ