Сионистик режимнинг Дамашққа қарши ракета ҳужумлари натижасиз якунланди
(last modified Wed, 26 Dec 2018 06:40:15 GMT )
декабр 26, 2018 11:40 Asia/Tashkent
  • Сионистик режимнинг Дамашққа қарши ракета ҳужумлари натижасиз якунланди

Кеча Сурия ОАВ-и мамлакат пойтахти Дамашқ шаҳрига қарши сиоинстик режим армияси томонидан берилган авиазарбаларни натижа бермагани ҳақида хабар қилишди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Сурия армияси ҳаво ҳужумларига зид мудофаа қалқони сионистик режим ракеталарини уриб туширган.

Суриянинг ҳаво ҳужумларига зид мудофаа  қалқони сионистик режим қирувчи самолётларидан отилган барча ракеталарни ҳавода нишонга олиб йўқ қилгани хабар қилинмоқда.

Маҳаллий манбалар сионистик режимнинг ушбу навбатдаги ҳужумларининг натижасиз якунланганини эълон қилишди.

Сурия мнабаларининг хабар қилишича,  сионистик режим Дамашқ ғарбидаги Қадсия ва Сабура минтақаларини нишонга олишни мақсад қилганди.

 

Ёрлиқ