декабр 26, 2018 20:37 Asia/Tashkent
  • Исроил режими Ливан чегарасида девор қурмоқчи
    Исроил режими Ливан чегарасида девор қурмоқчи

Сионистлар Ливан жанубидаги ишғол этилган Фаластин ерларининг чегара пунктларининг бирида темир тўсиқ қуриш ишларига тайёргарлик кўришмоқда ва бетон девор қуриш учун ушбу минтақани тайёрлашмоқда

Сионист ҳарбийлари Ливан билан можароли чегара нуқталаридан бирида таянч деворини қуришмоқда. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ливан оммавий ахборот воситалари ушбу мавзу бўйича хабарни тарқатиб шундай қайд этишдики,

Сионистлар Ливан жанубидаги ишғол этилган Фаластин ерларининг чегара пунктларининг бирида темир тўсиқ қуриш ишларига тайёргарлик кўришмоқда ва бетон девор қуриш учун ушбу минтақани тайёрлашмоқда. 

Ушбу территория Ливан билан Қудсни ишғол этган режим ўртасидаги ўн учта можароли минтақаларнинг бири ҳисобланади. 

Сионистларнинг ушбу ҳаракатлари Бирлашган миллатлар ташкилотининг Ливан жанубидаги ҳарбий кучлари жойлашиб олганига қарамай амалга ошмоқда.  

Ёрлиқ