Мисрда яна портлаш содир этилди. 5 нафар ҳарбий ҳалок бўлди
Миср ҳарбийларини олиб бораётган автомобил йўлида бомба портлаши оқибатида Шимолий Синай вилоятининг ал-Арийш шаҳрида камида 5 нафар ҳарбий ҳалок бўлди.
Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг маълум қилишича, Миср ҳарбийларини олиб бораётган автомобил йўлида бомба портлаши оқибатида Шимолий Синай вилоятининг ал-Арийш шаҳрида камида беш нафар ҳарбий ҳалок бўлди.
Миср Ички ишлар вазирлиги Гизадаги сайёҳлар автобуси портлатилганидан сўнг ўтказилган рейдлар давомида мамлакатнинг турли ҳудудларда қирқ нафар террорчи ўлдирилгани маълум қилди.
Маълум қилинишича, воқеа Гизадаги эҳромлар яқинида юз берган. Автобусда вьетнамликлар бўлган. Шунингдек, экскурсовод ва мисрлик ҳайдовчи ҳам яраланган.
Миср пойтахти Қоҳира яқинида сайёҳлар автобуси яқинида портлаш содир этилди. Бунинг оқибатида тўрт киши ҳаётдан кўз юмди, 10 киши жароҳатланди.