Саудия Арабистони зиндонларида аёллар ваҳшийларча қийноққа тутилади
"Қаст" инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти ӯз баёнотида Саъудия Арабистони қамоқхоналарида фаол аёлларни қийноққа солиш учун электрошокдан фойдаланилаётгани ҳақида хабар тарқатди.
Эрон Телерадиокомпаниясининг бугунги хабарига кӯра "Қаст" инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти саъудиялик терговчилар фаол аёллардан бирини ечинтириб суратга олишган ва бу суратни тергов столи устига қӯйиб аёлни сӯроққа тутганликлари ҳақида маълумот тарқатди.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг ушбу баёнотида таъкидланишича Саъудия салтанатининг собиқ маслаҳатчиси Саъуд Ал Қаҳтонини кӯп марталаб қийноққа солиш хоналарида учратишган. У қӯлга олинган фаол аёллардан бирига сен билан хоҳлаган ишимни қилишим мумкин, керак бӯлса баданингни кислотада эритаман, дея таҳдид қилган.
"Қаст"нинг баёниясида келтирилишича, бу мамлакат зиндонларида аёлларга руҳий босим ӯтказишади. Ана шундай шафқатсиз руҳий тазйиқлардан бири қамоқдаги аёлга энг яқин кишисининг ӯлими ҳақида ёлғон хабар етказишдир.
-
Риёзда Қошиқчини қатл этган гуруҳнинг сохталаштирилган илк муҳокамаси бўлиб ўтди
-
Саъудия давлат касалхонасида яманлик касални калтаклашди. (ВИДЕО)